12:08 / 06.09.2017
5 069

Диёр Имомхўжаев: "Баъзида ҳайкаллар тупуриб ўтиш учун ҳам керак"

Диёр Имомхўжаев: "Баъзида ҳайкаллар тупуриб ўтиш учун ҳам керак"
Ҳаммаси Голливуд киноларидек бўлди. Фильм сўнгида адолат зафар қучди.

Эрон миллий терма жамоаси биз аллақачон қилишимиз керак бўлган ишга 6,5 йил аввал қўл уриб, замонавий фикрлайдиган ва катта футбол кўрган мутахассисни олиб келганди. Энди Кейруш жамоасини енгиш қитъа етакчилари учун ҳам осон иш эмас.

Жанубий Кореяда футбол структураси қандай экани ҳақида барчамиз яхши биламиз. Мамлакат бош жамоаси анча кучсизланиб қолган бўлса-да, токи Ўзбекистон каби жамоалар бор экан, улар мунтазам равишда ЖЧга бораверади. Айтмоқчиманки, иш тўғри йўлга қўйилиши энг асосий мезон. Биз эса нотўғри йўлдан юраётганимизни билиб туриб, муваффақият кутадиганлар хилиданмиз.

Ватанпарварлик борасинда ТВдаги чиқишлар, шоирларнинг баландпарвоз гаплари-ю, шуҳратпарастларнинг шиширилган фикрлари қанча кўп бўлмасин, асл ватанпарварлик кўринишларини биз Сурия мисолида кўрдик. Умид қиламанки, буни ўша гаплари қилаётган амалларига тўғри келмайдиганлар ҳам кўра олишди.

Самвел Бабаян миллий терма жамоани қабул қилиб олганидан сўнг унинг хатолари ва қарорларини энг кўп танқид ва таҳлил қилганлардан бўлдим. Энди бу ишни давом эттиришдан маъни йўқ, мен тўхтадим, мен мағлуб бўлдим, менинг жамоам яна ўша-ўша қолиб кетганлар қаторида, бизнинг мухлислар доимгидек аламини ичига ютганлар қаторида. Чунки вазиятни ўнглаш ҳеч биримизнинг қўлимиздан келмади, биз ожизмиз, кичик одамлармиз, катта ишларга ақлимиз етмайди.

Фақат бир гапни айтаман, қадрдонлар, икки йил давомида устимиздан кулишди. Орамизда буни сезмаганлар, ҳис қилмаганлар ёки қўшилиб кулганлар бўлди. Ич-ичимдан ҳафаман. Кўришгунча, кўнгли яримта дўстларим...

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Диёр Имомхўжаев: "Баъзида ҳайкаллар тупуриб ўтиш учун ҳам керак"