
Хабарингиз бор, 27 сентябрь куни ЎФФ янги президенти Умид Аҳмаджонов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Аҳмаджонов Футбол федерациясининг аввалги иш фаолиятни танқид остига олган журналист саволларига жавоб қайтарди.
“ЎФФдаги штатларни бошидан кўриб чиқмоқдамиз. Бу масалада иш олиб бориляпти ва ходимлар кўриб чиқиляпти. Кимгадир ёқса ёки ёқмаса ҳам айтаман, федерациянинг 90 фоиз ходими алмашади.
Шундай ҳолатларга гувоҳ бўлмоқдамизки, йилда бор-йўғи 10-15 кун ишлайди, бироқ йил мобайнида маош олиб юрадиган ходимлар бор. Масалан, барча ёшдаги терма жамоаларнинг ҳар бирида админстратор лавозими бўлган. Улар йил бўйи нима иш қилади, номаълум. Ҳозирда ушбу штат йўқ қилинди”, - дейди Аҳмаджонов.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар