22:35 / 29.10.2017
4 652

«Реал» сафарда «Жирона»дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди

«Реал» сафарда «Жирона»дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди
Испания чемпионатининг 10-туридан ўрин олган “Жирона” ҳамда “Реал” клублари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Дастлаб, 12 – дақиқада “қироллик клуби” ярим ҳимоячиси Иско ҳисобни очишга эришганди. Бироқ ўз майдонида ҳаракат қилган “Жирона” клубининг икки футболчиси Стуани ҳамда Мансанера ўз жамоаларига сенсацион ғалаба келтирган голларни уришди.

Ўйин сўнгига қадар “Реал” футболчилари кераклича ҳужумлар уюштиришди, аммо якунда “қироллик клуби” мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Испания Чемпионати. 10-тур.
Жирона шаҳри, “Мунисипал де Монтиливи” стадиони.

“Жирона” – “Реал” - 2:1 (0:1)
Голлар:
Стуани 54, Мансанера 58 — Иско 12.

“Жирона”:
Буну, Эспиноса, Хуанпе, Муньеса, Адай, Понс, Мансанера (Кайоде 82), Гарсия (Тимор 75), Гранель, Маффео, Стуани (Мохика 88).
“Реал”: Касилья, Варан (Начо 46), Марсело (Васкес 66), Хакими (Асенсио 66), Рамос, Кроос, Каземиро, Иско, Модрич, Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Модрич 45, Адай 87.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» сафарда «Жирона»дан аламли мағлубиятни қабул қилиб олди