
Бир тур аввал Словенияда «Марибор» дарвозасига жавобсиз 7 та гол урган «мерсисайд» клуби, бу сафар «Энфилд» аренасида 3 та гол фарқи билан зафар қучди. Клопп шогирдларидан Милнер пенальтидан фойдалана олмади.
Мазкур ғалаба Ливерпуль шаҳри жамоасининг пешқадамлигини таъминлаб турибди. Сабаби Москванинг «Спартак» клуби Испанияда енгилди. «Лужники»да «Севилья» устидан 5:1 ҳисобида устун келган «спартакчилар», жавоб ўйинида 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Европа Чемпионлар Лигаси
«E» гуруҳи. 4-тур ўйинлари
1 ноябрь, чоршанба
«Севилья» — «Спартак» 2:1
Голлар: Клеман Лангле, 30 (1:0). Эвер Банега, 59 (2:0). Зе Луиш, 78 (2:1).
«Ливерпуль» — «Марибор» 3:0
Голлар: Муҳаммад Салоҳ, 49 (1:0). Эмре Жан, 64 (2:0). Даниэл Старриж, 90 (3:0).
Ноаниқ пенальти: Жеймс Милнер, 53 (Л).

Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар