15 902
Қамоқдалигида ислом динини қабул қилган Майк Тайсоннинг шахсий ҳаёти ва машҳур жанглари (Видео)
Дунё бокс қирoли деб тан олинган Майк Тайсон аслида ёшлигида тенқурларидан калтак еб юрадиган, қўрқоқроқ бола бўлган экан. Онаси овқатланиш учун берган пулини ҳам кўча безорилари уни калтаклаб олиб қўйишаркан. Майк Тайсон болалигидан каптарларни боқишга роса қизиққан. Унинг ҳаётига катта бурилиш ясаган ҳамда бокс оламига кириб келишига сабаб бўлган воқеа ҳам айнан унинг яхши кўрган каптари билан боғлиқ. Кунлардан бир кун кўчадаги безори болалар Майкнинг қўлидаги севимли каптарини тортиб оладида, унинг бошини узиб ташлайди.
Бундан Майкнинг қаттиқ жаҳли чиқадида, безориларнинг қилган иши учун яхшигина «жавоб қайтаради». Шундан сўнг ундан ҳамма қўрқадиган, у эса ўта урушқоқ болага айланади. Кейин эса уни 13 ёшида вояга етмаган жиноятчиларнинг махсус мактабига юборишади. У ерда Майк бокс билан жиддий шуғулланади. Устози Боби Стуард унга нафақат боксни, балки одоб ахлоқни ўргатиб тарбиялаб боради. Ўзидан ўзиб кетганини тушунган устози уни яна ҳам кучлироқ мураббий Касу Дамонтога шогирдликка топширади. Майк Тайсон 15 ёшидан боксчи сифатида карьерасини бошлайди.
Шундан кейин у бокс олами вакиллари ҳамда мухлисларни лол қолдирган ўйинлари билан дунё бокс қироли даражасида машҳур бўлиб кетади.
Майк Тайсоннинг кейинги шахсий ҳаёти ҳамда рақибларини белгиланган вақтдан олдин нокаутга учратган қойилмақом жанглари тўғрисида қуйидаги видео орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди