Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шахрам Ғиёсов ҳаваскорлар боксини тарк этиб, профессионал боксга ўтганини маълум қилди. Боксчимиз профессионал рингда янги марраларни забт этиш учун АҚШга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Шахрам ўтган йили 69 кг вазн тоифасида Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган эди.
У шунингдек, жорий йилнинг май ойида Тошкентда ўтган Осиё чемпионати ҳамда сентябрь ойида Германиянинг Гамбург шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилган.
Бундан ташқари 2015 йили ёшлар ўртасида Якутск шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медаль билан тақдирланган. У яна бокс бўйича қатор миллий ва халқаро турнирларда ғолиб ҳамда совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаб келган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
1 декабрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Япон психиатри қийинчиликларни қандай енгиш ва мазмунли яшаш сирларини айтди