
2018 йилги ЖЧ учун саралаш учрашувларида иштирок этаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида КХДР ва Яманга қарши муҳим ўйинларни ўтказади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Терма жамоанинг Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйинлари келаси йилнинг март ойларида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмоновга яқин бўлган манбалардан олинган норасмий маълумотларга қараганда, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2016 йилнинг куз ойларида Европанинг кўзга кўринган терма жамоаларидан бири билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида ўтиши кўзда тутилган. Ҳозирча, Ўзбекистон терма жамоасига спарринг бўлиши мумкин бўлган термалар орасида собиқ Югославия давлатларининг вакиллари бор. Улар Хорватия, Словения ва Македония бири экани айтилган. Шунингдек, Россия терма жамоаси номи тилга олинган.
"Ҳозирча, келишувнинг дастлабки қисми ҳақида суҳбат олиб борилган. Европа вакиллари Евро-2016 мусобақасидан кейин Тошкентга келишга қарши эмасликларини билдиришган. Ҳаммасини вақт кўрсатади", дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, агар Ўзбекистон термаси ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритса, Аргентина, Португалия ёки Голландия терма жамоалари билан Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказиш масаласи ҳам режага киритилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар