21:15 / 16.01.2018
3 701

"Гап" фақат Бабаянда эдими?

"Гап" фақат Бабаянда эдими?
Ҳар бир мураббий эришган натижа ўзига яраша, кимдадир яхшироқ, кимдадир ёмонроқ, аммо бирортасидан кўнглимиз тўлиб, раҳмат айтганимиз йўқ. Шу жумладан охирги бош мураббийимиз Самвел оғани эслаганимизда ҳам фақат юзимиз буришади ва болахонадор қилиб сўка бошлаймиз.

Ёдингизда бўлса, бошида ҳаммаси яхши кетаётган, термамиз бу мураббий бошчилигида қатор ғалабаларга эришаётган, буёғи Ҳожибой Тожибоев айтганидек «Ўзбекистон шу йил жаҳон чемпионатига чиқиб кетадиёв» деб ўйлаб қолгандик. Кўпчилигимиз ўзимизча Россияга боришни, Месси ёки Роналду жамоасига қарши майдонга тушажак йигитларимизга маза қилиб мухлислик қилишни режалаштириб юргандик.

Ҳайҳот, ҳаммаси ҳар доимгидек бўлди, Бабаян биринчи рақамли душманга айланди, қилар ишни қилди-ю, шартта сурворди. Бу орада футболимизда раҳбарият алмашди.

Термамиз ҳануз бош мураббийсиз юрган, бирор машғулот ўтказмаётган, умуман энди ўша биз билган терма жамоа бўладими, йўқми, ноаниқ бўлиб турган, ҳамма янги мураббий масаласи тезроқ ҳал бўлишини кутаётган бир пайтда чақмоқдек хабар тарқалди – Бабаян футболдан четлаштирилибди!

«Нима, олдин ўртадамиди? Бирорта жамоанинг Бабаянга кўзи учиб турганмиди?»

Балки унинг иқтидори қайсидир жамоамизни бемалол бошқаришга етар, лекин у қандай клубки, халқнинг ғазабига учраган шахсни ўзига бош қилиб олиб келади?!

Ноқонуний ишларда айбланибди, бунинг учун четлаштириш эмас, жавобгарликка тортиш керак эмасмиди? Энг қизиғи, шунча одам ишлаган клуб ва термада фақат Бабаян «еб кетган» эканми? Мураббийнинг бир ўзи шунча ноқонуний ишларга қодирми? Нега ўша пайтда, мураббий от устида бўлган ёки кимнингдир қўлловида юрган пайтда кўринмаган иқтисодий жиноятлар энди кўриниб қолди? Энг қизиғи – фақат Бабаян жавоб бериб (жавоб берса ҳали), бошқалар қолиб кетаверадими?

Хуллас, ҳар доимгидай саволлар бисёр – жавоблар душвор…

Манбa: xabar.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Гап" фақат Бабаянда эдими?