22:36 / 12.11.2015
4 818

Криштиану Роналду 19 млн евро эвазига хусусий самолёт сотиб олди

Криштиану Роналду 19 млн евро эвазига хусусий самолёт сотиб олди
"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 19 млн евро маблағ эвазига хусусий самолёт харид қилган. Бу ҳақда mundodeportivo.com нашрига асосланиб Kun нашри хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, ушбу самолёт Israel Aircraft Industries компанияси томонидан тайёрланган, у ошхона, учувчилар ва йўловчилар учун алоҳида ювиниш хоналари, шкафлар, телефон, факс ва кўнгилочар тизимлар билан таъминланган.

Қайд этилишича, ушбу самолёт 10 кишини олиб учиш имкониятига эга.

Маълум қилинишича, футболчи бу самолётда илк парвозни амалга ошириб бўлган, шу ҳафтада Лондонда ўтказилган, ўзи ҳақидаги ҳужжатли фильм тақдимотига шу самолёт орқали учиб борган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду 19 млн евро эвазига хусусий самолёт сотиб олди
[/banner_pushhouse