Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян футболдан четлаштирилганидан сўнг Арманистоннинг «Armenian Report» нашри эълон қилган мақола ҳар бир юртдошимизни чуқур таажжубга солди.
Эмишки, Самвел Бабаян миллатчилик қурбони бўлибди. Айнан унинг арман миллатига мансублиги футболдан четлаштирилишига сабаб бўлганмиш.
Эҳ, қойил қолмадим. Нима десанг де – ўзбекни миллатчига чиқарма!
Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар тотув яшаб келмоқдалар деган гап аксиома даражасига етган. Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзи тўймаган нонини меҳмонига берган ўзбек бугун футбол учун миллатчилик қилармиди?! Самвел оғамиз ҳам керакли натижага эришганда, шу ватан байроғини мундиалда баланд кўтара билганида, арман қолиб ўзбекнинг миллий қаҳрамонига айланмасмиди?!
Мақолада гўёки шунча ажойиб натижаларга қарамай Бабаян айнан миллатчилик қурбонига айлангани бот-бот таъкидланади. Эй инсон, кўзингни оч, ақлинг етмаса «Ўзбекистон ифтихорлари» китобини варақла – унда сен кўкси олтин медалларга тўла миллатдошинг, менинг эса жондан азиз ҳамюртим Артур Григорянни кўрасан!
Телевизорни ёқ – чиройли жилмайиб, марказий телеканалдаги асосий дастурни олиб бораётган қизга эътибор бер! У ўзбекнинг тилини она тилидан яхши ўрганиб, ҳаммага ўрнак бўлаётган, шу юртни биз каби севган Ареват Григорян бўлади (эслатиб қўяйлик, Ареват Артурнинг синглиси эмас).
Телевизорни ёқ – чиройли жилмайиб, марказий телеканалдаги асосий дастурни олиб бораётган қизга эътибор бер! У ўзбекнинг тилини она тилидан яхши ўрганиб, ҳаммага ўрнак бўлаётган, шу юртни биз каби севган Ареват Григорян бўлади (эслатиб қўяйлик, Ареват Артурнинг синглиси эмас).
ФИФА футболда ирқчиликка қарши мунтазам курашади. Миллатчилик ҳам ирқчиликнинг бир кўриниши. Шунча футболга тушиб, ҳатто жаҳон чемпионатидан мосуво бўлиб турган онларимизда ҳам бирор мухлис «армани» деган сўзни тилга олмаганди. Сен бу гапларинг билан кимнинг ҳамиятига тегмоқчисан?!
Яхшики, миллатдошларим бу каби гиж-гижлашларга учмайди.
Мана, уларнинг фикрларига эътибор қаратамиз (андак таҳрир қилинган):
«Мақола муаллифи Тевос Аршакян илгари ҳам худди шу руҳдаги мақолалари билан Россия, Қозоғистон, Грузия, Исроил, Беларус томон тош отганди. Энди бизга навбат келибди. Бу одамнинг иғво ва бўҳтонга тўла мақолаларини интернетдан топиб ўқисангиз, гапларимга амин бўласиз. Мақоланинг рус тилидаги тўлиқ матни билан танишдим. Унда муаллиф Бабаянни «бетакрор иқтидор эгаси бўлган футболчи ва профессионал тренер» деб мақтаган. Ваҳоланки, Бабаян футболни ўйинчи сифатида 22 ёшидаёқ якунлаб, администраторликка ўтиб кетган. Ўйинчи сифатида ўртамиёнадан пастроқлар сирасида бўлган. Бирон арзигулик натижага эришмаган. Профессионал мураббий сифатида фақат бир клуб — «Пахтакор»ни бошқарган холос. Кейин эса олимпия, миллий терма жамоалар раҳбари бўлган. Уни профессионал эмас, бошловчи мураббий деб аташ тўғри бўларди. Аршакян мақоласи эса ортиқча эътиборга арзимайди. Чунки бу унинг эскидан қилиб юрган ишидан бир кўриниш холос», — деб ёзади Мустафо Содиқ.
Ражабали Мейлиев исмли мухлис эса бу борадаги фикрларини қуйидагича баён этади: «Ўзбекистонда миллатчилик бўлганида эди, Бабаян бу даражага кўтарилмасди. Бутун ўзбек футболи унга ишониб топширилди-ку. У нима қилди — бирорта ёш, иқтидорли футболчини терма жамоага яқинлаштирмади. Чемпион бўлган ёшлар жамоасида қанча иқтидорли футболчилар бор эди».
Бу оддий мухлисларнинг фикри. Энди савол туғилади – ўзбек мутахассиси Арманистон термасини бошқара олармиди?
«Самвел Бабаяннинг ўрнида ўзбек бўлганида бундай профессионални четлатиш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бўларди. Арманни эса четлатиш мумкин», — дейилади мақолада. Аммо ўзбек ўғлони бўлган, умрини футболга бағишлаб ўзбекнинг фахрига айланган Миржалол Қосимовдек мураббий ҳам керакли натижа кўрсата олмагани учун термани тарк этгани унутилади.
Умуман, футболга миллатнинг алоқасини топа билиш телбалик эмасми? Натижа кўрсат – тамом! Африканинг биз номини билмайдиган давлатларидан етишиб чиқиб, Европани лол қолдираётган футболчилар, мураббийлар озми?
Мақола муаллифи ҳатто ўзбекнинг ҳеч унут бўлмайдиган ярасини тирнашдан ҳам тоймаган. «Пахта иши» дея неча кишининг ёстиғини қуритган Гдлянни ҳам улуғлаб қўйган. Ахир мана шу эмасми аслида миллатчилик?
Айнан сайтимизда бундан бир кун олдин «Гап фақат Бабаяндамиди?» номли мақола эълон қилган, унда бўлиб ўтган ишларда фақат Бабаян айбланиши нотўғри бўлишини кўрсатиб ўтгандик. Наҳотки бу муаллиф, бу нашр ўзбек футболи руҳиятида миллатчиликни кўра олди?!
«Яширмайман, мени Ўзбекистондаги арман жамоатчилигининг хавфсизлиги ташвишлантирмоқда», — дейди муаллиф.
Ташвишланма, жаноб Аршакян! Ўзбек ҳамюртини хор қилмайди. Дастурхонига борини тўкади. Шу юртнинг тузини ичиб, кейин четга чиқиб карнай чалганига ҳам қўл силтаб қўя қолади.
Зеро, Бабаян ҳам ўзбекнинг ошини еб катта бўлган!
* Бозбаш - арман миллий таоми. Кавказ ҳудудидаги бошқа миллатлар ошхонасида ҳам учрайди.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда