5 076
«Энди футболга ўзим қарайман». Президент Хитойда чемпион бўлган жамоани барчага ўрнак қилиб кўрсатди
Бугун, 28 январь куни Қашқадарё вилоятида халқ депутатлари вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон футболидаги янгиликлар хусусида тўхталиб ўтган.
Президент Осиё чемпионатида иштирок этган ва чемпион бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U23) ҳақида илиқ фикрлар билдирган. Президент Вьетнамга қарши чемпионлик ўйинини томоша қилганини айтиб берган.
«Футбол коррупциясиз, адолат билан қандай натижага эришиш мумкинлигини кўрсатиб берди.
Осиё чемпионатида қатнашган терма жамоадаги болалар жайдари болалар. Бирортасининг ортида таниши йўқ. Улар миллий терма жамоанинг ўзаги бўлади.
Жанубий Кореяни ютишганида, президенти телефон қилиб табриклади.
Вьетнамга қарши ўйинни юрагимиз орзиқиб томоша қилдик. Улар ватан учун майдонда жанг қилишди. Вьетнам менсимайдиган рақиб эмасди. Улар ҳам ҳозир анча ривожланган.
Энди футболга ўзим қарайман», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда видеоселекторда иштирок этаётган «Kun.uz» манбаси. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди