00:05 / 30.01.2018
3 869

Шота Арвеладзе: "Мавсумни ғалаба билан бошлашга уринамиз"

Шота Арвеладзе: "Мавсумни ғалаба билан бошлашга уринамиз"
"Ал-Гарафа" - "Пахтакор" учрашувидан олдин матбуот анжуманида иштирок этган Шота Арвеладзе саволларга жавоб қайтарди.

Шота Арвеладзе ("Пахтакор" бош мураббийи): - Учрашув ҳақида фикр билдиришдан аввал Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб чиққан Ўзбекистон олимпия терма жамоасини, бу йўлда меҳнат қилган барча инсонлар ва ишқибозларни табриклайман.

Ўйинга келсак, бу бир беллашувдан иборат тўқнашувдир. Иккинчи имконият берилмайди. Мақсадимиз ғалаба қозониш ва бунга бор кучимиз билан интиламиз.

"Ал-Гарафа" билан мураббийлик фаолиятимда тўқнаш келмаганман. Уларда яқинда мураббий ўзгарди, янги футболчилар билан шартнома имзоланди. Рақибни имкон қадар ўрганиб чиқдик.

Футболда ҳар қандай ҳолат содир бўлиши мумкин. Рақибимиз ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Бу биз учун мавсумдаги биринчи расмий учрашувга айланади. Баҳсга ҳозирлик кўриш учун тайёргарлик жараёнини ўтказдик. Расмий ўйинлар амалиёти борлиги "Гарафа"га кичик устунлик берар, аммо биз мавсумни янги куч ҳамда ғалаба билан бошлаш йўлида боримизни берамиз.

Таркибимизда жароҳат бўйича муаммо йўқ. Кеча тунда Хитойдаги Осиё чемпионатида иштирок этган футболчилардан уч нафари Дохага етиб келишди ва сафимизга қўшилишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: "Мавсумни ғалаба билан бошлашга уринамиз"