ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози иштирок этди.
Учрашувни 0:5 ҳисобидаги мағлубият билан тугатдик. Буни шармандали мағлубият дея оламан. Биринчи бўлим тенг бўлди, аммо бир нечта кутилмаган голлар ўтказиб юбордик. Умид қиламанки, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаймиз ва ижобий натижага эришамиз.
- Бугун иккинчи дарвозабонни туширдингиз. ОЧЛ сизлар учун муҳим мусобақа эмасми?
- Ҳар бир мусобақа биз учун муҳим. Ҳали олдинда 5 та ўйин бор. Фақат бугунги ўйин билан хулоса қилманглар. Бу ерга етакчи ўйинчилар кела олишмагани ҳам таъсир қилди. Менда биринчи ёки иккинчи дарвозабон деган тушунча йўқ. Шунчаки бугун омадимиз келмади. Иккала дарвозабон ҳам мен учун бир хил.
- Кейинги ўйинга қадар оз вақт бор...
- Жамоамиз 15та ўйинда ютқазмади, ўша ўйинларда кам зарба бергандик. Футболчиларимни танқид қилмоқчи эмасман. "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман.
- "Ал Ваҳда" футболчиларида жисмоний ҳолати паст эдими?
- Бу фикрга қўшила олмайман. Биринчи таймда тенг ўйнадик. Шунчаки кутилмаган голлар ўтказдик. Хатто ўз дарвозамизга гол ҳам уриб қўйдик.
- 10, 22 ва 70 рақамдаги ўйинчилар бизнингча яхши ўйнашди. Сизнинг фикрингиз қандай?
- Балки улар бошқалардан кўра яхшироқ ўйнашгандир. Аммо 0:5 ҳисобида ютқазган ўйинда қайсидир футболчини яхши ўйнади деб айтиш қийин. Кейинги учрашувда барча ўйинчиларимиз яхши ўйнашларига умид қиламан.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи