19:55 / 12.02.2018
3 828

Андрей Микляев: "Мавсумни аъло кайфиятда бошладик"

Андрей Микляев: "Мавсумни аъло кайфиятда бошладик"
ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ваҳда" учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Андрей Микляев иштирок этди.
"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман. Мавсумни аъло кайфиятда бошладик. Барча йигитлар ажойиб ўйнашди. 5:0 ҳисобидаги ғалабадан хурсандмиз. Кейинги ўйингача оз вақт бор, шу боис ҳам тайёргарликни эртадан бошлаймиз. Нивалдо? Унда кичик жароҳат бор эди, таваккал қилишни истамадик. Унинг ҳолати эртага аниқ бўлади. Рақибнинг легионерлари келмагани режамизга таъсир қилмади. Чо Жаэ ўйинга тайёр эди, лекин бугунги учрашувда бошқа футболчиларга имкон бердик. Унинг жисмоний ҳолати яхши. Мавсум узоқ ва унга ҳам имконият берамиз. Эртага "Насаф" жамоасига мухлислик қиламиз. Эронда ўйнаш қийинлигини биламиз, ўйлайманки улар ижобий натижага эришишади", - деди Андрей Микляев.


"Биринчи таймда тенг ўйин бўлди. Иккинчи таймда тезкор голлар урганимиз эвазига йирик ғалабага эришдик. Гол урган пайтда дарвозабон олдинга чиққанини ва Рашидов очилганини кўрдим. Лекин зарба бердим ва гол урдим. Кейинги учрашувларда ўйинолди матбуот анжуманига мураббийлар олиб келишса келавераман", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Икром Алибоев.


Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Микляев: "Мавсумни аъло кайфиятда бошладик"