
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдоған футбол баҳсида иштирок этиб, 3 та гол урган. Бу ўйин 2014 йилда Истанбулда янги стадион очилиши муносабати билан ташкил этилганди.
Ўша пайтда Туркия бош вазири лавозимида ишлаётган Эрдоған 15 дақиқа ичида "хет-трик"га эришганди. Голлардан бирини у жуда чиройли тарзда урганди: дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб, тўпни посбоннинг устидан ошириб қўйган эди.
Маълумот учун, 63 ёшли Эрдоған футболнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Ёшлигида у ҳаваскор футболда тўп тепган. У ўз техникасини ҳамон йўқотмаганини намойиш қилди.
Манба: stadion.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар