18:21 / 26.03.2018
4 468

Алиу Сиссе: "Ўзбекистонга қарши ўйиннинг илк 15 дақиқаси жуда қийин кечди"

Алиу Сиссе: "Ўзбекистонга қарши ўйиннинг илк 15 дақиқаси жуда қийин кечди"
Сенегал терма жамоаси бош мураббийи Алиу Сиссе Ўзбекистонга қарши кечган ўртоқлик ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўзбекистонга қарши кечган ўйиннинг илк 15-дақиқасида жуда қийналдик, аммо биринчи бўлимда гол уриш учун камида олтита имкониятга эга эдик. Кўпчилик ўйин услубимизни танқид қилмоқда, биз ўзгача тизим яратмоқчимиз. Менга тактика муҳим эмас, муҳими ўйин тузилиши ва воқеалар ривожи.

3-5-2 тактикаси ҳақида кўп бош қотиргандим, аммо ўтган йили буни синаб кўришга имкон бўлмади. Мана бундай ўртоқлик ўйинлари эса ушбу услубларни синаб кўришга ёрдам беради.

Мен йиғинга 30 футболчини жалб этдим ва уларга имкон бермаслик адолатдан эмас. Боснияга қарши буткул бошқа таркибни кўрасиз.

Жамоа юлдузлари? Мен ҳар доим айтганман, футболдаги юлдуз – бу жамоа. Мен ўз жамоамнинг ҳаракатидан қониқдим. Фақат жамоавий ўйин кўрсатган тақдиримиздагина бирор нимага эриша оламиз.

ЖЧ-2018 мусобақасида жуда кучли рақобатга дуч келишимизни биламиз. Биз у ерга ёш ва тажрибасиз жамоа билан йўл олмоқдамиз», - дейди шерлар устози.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алиу Сиссе: "Ўзбекистонга қарши ўйиннинг илк 15 дақиқаси жуда қийин кечди"