Андрей Миклаяев: "Бундан буён ютқазишга ҳаққимиз йўқ"

1 дақиқа ўқиш3K
Андрей Миклаяев: "Бундан буён ютқазишга ҳаққимиз йўқ"
Бугун, “Локомотив” Осиё Чемпионлар Лигаси 2018 йилги мавсуми гуруҳ босқич 5-тур ўйинлари доирасида БААнинг “Ал Ваҳда” жамоаси билан баҳс юритади.

Кеча мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “темирйўлчилар” жамоаси устози Андрей Микляевга маҳоратли футболчи Нивалдо ҳамрохлик қилди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар бермоқда.

– Бизни олдинда жуда муросасиз учрашув кутиб турибди. Зеро кейинги босқич масаласини аллақачон ижобий ҳал қилишга улгурган “Ал Дуҳаил”дан ташқари қолган 3та жамоада ҳам ҳамон нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритиш имкони мавжуд. Шу боисдан “Ал Ваҳда” ҳам эртанги ўйинда ғалабани қўлга киритиш мақсадида ўйнайди. Бироқ биз ҳам Абу Дабига 3 очкони кўзлаган ҳолда келдик. Кейинги босқичга чиқиш учун биздан олдиндаги иккала қолган ўйинни ҳам ютиш талаб этилади. Жамоамиз мазкур беллашувга жиддий ҳозирлик олиб борди.

Биласизми, биз Чемпионлар Лигасини жуда муваффақиятли бошлагандик. Бироқ кейинги ўйинларда кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйдик. Лекин ютқазган учрашувларимизда ҳам жамоамиз ёмон ўйин кўрсатмади. Фақатгина омад рақиб тарафида бўлгани учун ҳам мағлуб бўлдик, холос. Бундан буён ютқазишга ҳаққимиз йўқ. Жамоамиз ишқибозларининг ишончини оқлаш учун ҳам эртага майдонда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз ва уйга 3 очко билан қайтишга уринамиз, – деди тажрибали мутахассис.

– “Ал Ваҳда” – яхши шаклланган жамоа. Бироқ рақибга ҳурмат сақлаган ҳолда айтишим лозимки, эртанги ўйинда биз фақат ва фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз. Зеро бундан ўзга чорамиз ҳам йўқ. Кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш учун 3та жамоа ўртасида жуда муросасиз баҳс боришига аминман. Умид қиламанки, эртага майдонда чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этган ҳолда нимчорак финалга чиқиш имкониятларимизни сақлаб қоламиз, – деди Нивалдо.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?