06:30 / 07.04.2018
2 958

Сколари «Вест Бромвич» жамоасини бошқариши мумкин

Сколари «Вест Бромвич» жамоасини бошқариши мумкин
Бразилия терма жамоаси, «Челси» ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби собиқ бош мураббийи Луис Фелипе Сколари «Вест Бромвич» жамоасини бошқариши мумкинлигини айтиб ўтди. «Вест Бромвич» куни кеча Алан Пардью билан хайрлашди ва клуб янги бош мураббий изламоқда.

56 ёшли Сколари Чемпионшипда ҳам ишлашга тайёрлигини билдирди, чунки «Вест Бромвич» ҳозирда АПЛ сўнгги поғонасида бормоқда ва элитани тарк этишга биринчи даъвогар.

«Менга премьер-лига жуда ёқади, доим кузатиб бораман. Балким янаги йил ўша ерда ишларман. Узр сўрайман, премьер-лигада эмас, иккинчи дивизионда. Менда ҳозир таклиф бор ва улар нима истаётганини англамоқчиман. Аллақачон оиламга айтиб қўйдим: Уч ой Бразилияда – январь, февраль, март, апрелда эса яна чет элга кетишим мумкин.

Англиянинг иккинчи дивизион вакилидан жиддий таклиф бор. Ҳозир улар АПЛда, аммо мен ўйлайманки улар чиқиб кетади. Агар уларнинг лойиҳаси икки йилга мўлжалланган бўлса. Балким розилик берарман», - дейди Сколари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сколари «Вест Бромвич» жамоасини бошқариши мумкин