Суперлига 5-тури доирасида бўлиб ўтган "Локомотив" - "Қўқон-1912" ўйинида мезбонлар ҳужумчиси Нивалдо ва қўқонликлар дарвозабони Ўткир Юсупов ўртасида келишмовчилик келиб чиққан эди.
Бразилиялик ҳужумчи учрашувнинг 89-дақиқасида майдондан четлатилди. Аммо Нивалдо майдондан чиқиб кетиш олдидан қўқонликлар дарвозабони Ўткир Юсуповга бош билан зарба берди. ЎФА бу борада қарор қабул қилди ва ҳужумчини бешта ўйинга четлатган.
Uff.uz нашри бўлиб ўтган воқеа юзасидан Нивалдо билан боғланди ва унинг фикрини ўрганди.
"Мен футболчилик фаолиятим давомида ҳали ҳеч қачон бундай ирқий камситишга учрамаган эдим. Учрашув давомида рақиб футболчиси ("Қўқон-1912" клубининг сербиялик ҳимоячиси Марко Милич назарда тутилмоқда - Uff.uz изоҳи) мени ҳақорат қилиб борди. Охир-оқибат ўзимни тутиб тура олмадим ва унга жавоб қайтариб, қизил карточка олдим.
Шундан сўнг рақиб дарвозабони ҳам менга ҳақоратли муносабатда бўлди. Бу сафар ҳам ўзимни тутиб тура олмадим ва унга нисбатан ҳам куч ишлатдим. Тўғри, бу менинг айбим. Ўзимни босиб олишим керак эди. Аммо очиғини айтсам, фаолиятимда биринчи марта шундай ҳолатга тушяпман. Бунга қадар ҳеч қачон бундай ҳақоратларни эшитмаганман", - дейди Нивалдо.
Uff.uz'га маълум қилинишича, бразилиялик ҳужумчи ўйиндан сўнг ЎФА номига шикоят хати ёзган ва унда "Қўқон-1912" ҳимоячиси Марко Милич ва дарвозабон Ўткир Юсупов томонидан ирқий камситишларга йўл қўйилгани айтилган. Шу билан бирга Нивалдо ЎФА томонидан тегишли чора кўрилмаган тақдирда ФИФАга мурожаат қилишини ҳам билдириб ўтган.
Аммо "Локомотив" - "Қўқон-1912" (1:1) ўйинини бошқариб борган ҳакам Валентин Коваленко ўйин ҳисоботида Нивалдога нисбатан бўлган ҳақоратларни қайд этмагани айтилмоқда. Бу вазият юзасидан ЎФА қандай қарор қабул қилиши ҳозирча маълум эмас.
Фото манбаси: lokomotiv.uz
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Леонид Кучма: Россия билан урушмаслик учун Украина олдида икки йўл бор эди
Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
“Олтин тўп” ташкилотчилари нима учун мукофот Винисиусга эмас, Родрига берилганини тушунтирди
Нима учун бадавлат инсонлар доим оддий кийинади?
Юк машиналари ҳайдовчилари учун янги тартиб кучга кирди
Венгрия ҳукумати Украинага ноқонуний қурол етказиб беришнинг олдини олганини маълум қилди
Ўт қопидаги тошлар қандай ва қаердан пайдо бўлади?
Ҳанде Эрчел турк маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланди