10:27 / 13.04.2018
3 856

Европа Лигаси. «Зальцбург»дан суперкамбэк, «Марсель» «Лейпциг»ни шарманда қилди

Европа Лигаси. «Зальцбург»дан суперкамбэк, «Марсель» «Лейпциг»ни шарманда қилди
12 апрель санасида Европа Лигаси ¼ финали доирасида жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Ярим финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлди.

Франциянинг «Марсель» жамоаси ярим финалга чиқиш учун, бундеслига вакили «Лейпциг» қаршилигини синдиришга муваффақ бўлди. Марселликлар дастлабки ўйинда Тимо Вернернинг ягона голи сабаб меҳмондан қуруқ қўл билан қайтган эди. Аммо уйдаги жавоб учрашувида «Марсель» «Лейпциг»ни тор-мор қила олди. Ҳисоб 5:2 мезбонлар фойдасига. «Марсель» ярим финалда!

Москвада ЦСКА Лондоннинг «Арсенал»ини қабул қилди. Дастлабки учрашувда Арсен Венгер шогирдлари «армиячилар» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу ғалаба туфайли ўйинни анча хотиржам бошлаган «канонирлар» учрашувнинг 75-дақиқасига қадар 0:2 ҳисобида ортда борди. Аммо Дэнни Уэлбекнинг 75-дақиқада киритган голи Венгер шогирдларининг енгил нафас олишларига имкон берди. 90-дақиқада Аарон Рэмзи томонидан киритилган гол эса «Арсенал»ни Москвадан дуранг билан қайтишини таъминлади. Икки ўйин натижасига кўра «Арсенал» ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Диего Симеоне бошчилигидаги «Атлетико Мадрид» эса Лиссабонга сафар қилди. Дастлабки учрашувда имкониятни бой берган «Спортинг» ярим финалга чиқиш учун «Атлетико»ни камида 3 та тўп фарқи билан мағлуб этишга уриниб кўриши талаб этиларди. Аммо лиссабонликлар фақатгина 1 та гол уришнинг уддасидан чиқди ва ярим финалдан қуруқ қолди.

Австрияда «Зальцбург» ҳамда Римнинг «Лацио» жамоалари ярим финал йўлланмаси учун кураш олиб борди. Биринчи ўйинда римликлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Аммо жавоб учрашувида австрияликлар суперкамбэкни амалга ошириб, «Лацио»ни ярим финал йўлланмасидан мосуво қилди. 56, 72, 74, 76-дақиқаларда киритилган голлар охир-оқибат «Зальцбург»ни Европа Лигаси ярим финалига олиб чиқди.

Европа Лигаси
¼ финал жавоб учрашувлари

«Марсель»— «Лейпциг» 5:2
Голлар:
0:1 – 2 Брума, 1:1 – 6, автогол Ильзанкер, 2:1 – 9 Сарр, 3:1 – 38 Товен, 3:2 – 55 Огюстен, 4:2 – 60 Пайе, 5:2 – 90 Сакаи.

Биринчи учрашув 0:1

ЦСКА — «Арсенал» 2:2
Голлар:
1:0 – 39 Чалов, 2:0 – 50 Набабкин, 2:1 – 75 Уэлбек, 2:2 – 90 Рэмзи.

Биринчи учрашув 1:4

«Спортинг» — «Атлетико Мадрид» 1:0
Гол:
1:0 – 28 Монтеро.

Биринчи учрашув 0:2

«Зальцбург» — «Лацио» 4:1
Голлар:
0:1 – 55 Иммобиле, 1:1 – 56 Дабур, 2:1 – 72 Эдара, 3:1 – 74 Хван Хи Чхан, 4:1 – 76 Лайнер.

Биринчи учрашув 2:4

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигаси. «Зальцбург»дан суперкамбэк, «Марсель» «Лейпциг»ни шарманда қилди