
Тошкентда WBC Silver камари учун 76,2 кг вазн тоифасида ўтган 12-раундлик жангда ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров WBA’нинг собиқ вақтинчалик чемпиони, россиялик Дмитрий Чудиновни очколар бўйича мағлуб этди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Жангда Чудинов 1-рақамли боксчи бўлиб ҳаракат қилган бўлса-да, Абдуғофуров рақибидан тезроқ, аниқроқ ва турфароқ ҳаракат қилиб, ҳақли равишда ғалабани қўлга киритди.
Ушбу жанг Чудинов учун охирги ўтқазган 3 та жангидаги 2-мағлубияти бўлди.
26 ёшли ҳамюртимиз Абдуғофуров ҳисобида 11 та ғалаба (4 та нокуат билан) бор ва бирорта мағлубият йўқ. Азизбек ҳаваскор боксда Ўзбекистоннинг 3 карра чемпиони, Бутунжаҳон универсиадаси финалчиси ва жаҳон чемпионати чоракфиналчиси ҳисобланади. Профессионал боксда 2016 йил май ойидан Малайзиянинг Vladimir Boxing Gym промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда иштирок этиб келади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар