22:38 / 16.05.2018
3 527

Европа Лигасини ким ютади: «Марсель» ёки «Атлетико»?

Европа Лигасини ким ютади: «Марсель» ёки «Атлетико»?
Бугун, 16 май куни Европа Лигасида финал ўйини ўтказилади. Франциянинг Лион шаҳрида «Марсель» ва «Атлетико» клублари беллашади.

Қизиғи шундаки, «Марсель» бу ўйинда зафар қучса, УЕФА Кубоги/Европа Лигасида ғалаба қозонган Франциянинг илк клуби бўлиши мумкин. «Атлетико» эса ўз тарихида учинчи марта нуфузли совринни қўлга киритиши мумкин.

Тахминий таркиблар:

Марсель: Манданда — Сакаи, Рами, Луис Густаво, Амави — Замбо-Ангисса, Сансон — Товен, Пайе, Окампос — Жермен
Атлетико: Облак — Врсалько, Хименес, Годин, Лукас Эрнандес — Коке, Сауль, Габи, Корреа — Гризманн, Диего Коста

Аввалроқ, жамоалар еврокубокларда бир-бири билан икки марта тўқнаш келган: Чемпионлар Лигаси 2008/09 мавсуми гуруҳ босқичида «Атлетико» ўз уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Марселда эса 0:0 ҳисоби қайд этилган.

Қизиқарли фактлар:

- «Марсель» ўз тарихида икки марта УЕФА Кубоги финалида ўйнаган: 1999 йилда «Парма» (0:3) билан, 2004 йилда «Валенсия» (0:2) билан;

- «Атлетико» ўз тарихида икки марта Европа Лигаси финалида ўйнаган: 2010 йилда «Фулҳэм» билан (2:1), 2012 йилда «Атлетик» (3:0) билан;

- Франция клублари ҳеч қачон УЕФА Кубоги/Европа Лигасида ғалаба қозонмаган. «Марсель»дан ташқари, унда «Бастия» (1977/78) ва «Бордо» (1995/96) клублари ҳам ўйнаган;

- «Атлетико» футболчилари Витоло ва Кевин Гамейро «Севилья» билан қаторасига уч марта Европа Лигаси ғолиби бўлишган (2013/14, 2014/15, 2015/16).

Мураббийлар фикри.

«Марсель» бош мураббийи Руди Гарсия:
«Бизда ғалаба учун имконият кўп эмас, аммо бор кучимизни сарфлаймиз. «Атлетико»га қарши ўйин - биз учун катта воқеа. Бу клуб сўнгги 4 йилда 2 марта Чемпионлар Лигаси финалида ўйнаган. Аввалроқ Европа Лигасида ҳам ғалаба қозонган. Аммо Францияда ўтказилаётган финал биз учун ажойиб имконият. Франция клублари бу турнирда бирор марта ғалаба қозонмаган. Агар ғалаба қозонсак, жуда зўр бўларди».

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне:

«Финал жуда зўр бўлади. «Марсель» турнирни ажойиб ўтказмоқда. Уларнинг мураббийи ўйинни жуда яхши тушунади, таркиб ҳам маромида. «Марсель» яримҳимоя ва ҳужумда хавфли. Ўйин жуда оғир бўлади, бу аниқ. Чемпионлар Лигасини тарк этгач, бу турнирда ғалаба қозониш иштиёқида эдик. Мана финалга ҳам етиб келдик. Афсуски, захира ўриндиғида бўлмайман, аммо Херман Бургосга ишонаман. Биз бир хил фикрлаймиз, чунки кўп йиллардан буён бирга ишлаяпмиз».

Эслатиб ўтамиз, «Марсель» — «Атлетико» ўйини 16 май куни соат 23:45да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигасини ким ютади: «Марсель» ёки «Атлетико»?