10:26 / 14.06.2018
3 177

ФИФА “ЖЧ-2018”дан рекорд даражада пул ишлаб олади

ФИФА “ЖЧ-2018”дан рекорд даражада пул ишлаб олади
ФИФАнинг Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатидан кутаётган даромадлари миқдори маълум бўлди.

The New York Times нашрининг ёзилишича, бу галги мундиаль ФИФАга 6,1 миллиард АҚШ доллари келтиради. Шундан 3 миллиарди телетрансляциялар ҳуқуқини сотишдан олиниши режалаштирилган.

Ҳомийлик келишувларидан эса 1,65 миллиард доллар келиб тушади.

2014 йилда Бразилияда ташкил этилган жаҳон чемпионатида ФИФА айни пайтда кутилаётганидан 1,3 миллиард доллар кам, яъни 4,8 миллиард доллар ишлаб топган эди.

Бу борадаги кўрсаткичлар мос равишда 2010 йил ЖАР мезбонлик қилган дунё биринчилигида 3,9 миллиард, Германия 2006 йилда қабул қилган ЖЧда 1,9 миллиард доллар бўлганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ФИФА “ЖЧ-2018”дан рекорд даражада пул ишлаб олади