01:07 / 22.06.2018
4 223

ЖЧ-2018: Хорватия Аргентинани "янчиб ташлади"

ЖЧ-2018: Хорватия Аргентинани "янчиб ташлади"
ЖЧ-2018 мусобақаси "D" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Аргентина ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. “Нижний Новгород Арена”да бўлиб ўтган баҳсда хорватларнинг қўли баланд келди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечди ва майдонда кескин кураш бўлди. Иккинчи бўлим дебюти эса Европа вакилларига омадли келди.

53-дақиқада Аргентина lарвозабони Вилли Кабальеро қўпол хатога йўл қўйди ва тўпни шеригига эмас Анте Ребичга ташлаб берди, хорватиялик футболчи эса тўпни тўхтатиб ўтирмай дарвозани аниқ нишонга олди.

Ушбу голдан сўнг ҳам жанубий америкаликлар ўзларига кела олмадилар ва ҳужумларда кескинлик етишмади.

80-дақиқада Лука Модрич жарима майдони ташқарисида ҳимоячини алдаб ўтди ва чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Иван Ракитич жамоасининг қарши ҳужумини муваффақиятли якунлади.

Шу тариқа, Хорватия очколарини 6тага етказган ҳолда гуруҳ масаласини ҳал қилди, Аргентина эса жуда қийин вазиятга тушиб қолди.

ЖЧ-2018
"D" гуруҳи 2-тур

Аргентина – Хорватия 0:3 (0:0, 0:3)

Голлар:
0:1 – 53 Ребич, 0:2 – 80 Модрич, 0:3 – 90 Ракитич.

Аргентина – Кабальеро, Отаменди, Меркадо, Тальяфико, Маскерано, Перес (Дибала, 68), Сальвио (Павон, 56), Меса, Акунья, Месси, Агуэро (Игуаин, 54).

Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич, Врсалько, Вида, Модрич, Брозович, Перишич (Ковачич, 82), Ракитич, Ребич (Крамарич, 57), Манджукич (Чорлука, 90).

Огоҳлантиришлар: Ребич (39), Меркадо (51), Манджукич (58), Врсалько (67), Отаменди (85), Акунья (87), Чорлука (90), Тальяфико (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018: Хорватия Аргентинани "янчиб ташлади"