23:07 / 23.06.2018
3 561

ЖЧ-2018. Мексика терма жамоасида навбатдаги ғалаба (видео)

ЖЧ-2018. Мексика терма жамоасида навбатдаги ғалаба (видео)
ЖЧ-2018 мусобақаси "F" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Жанубий Корея ҳамда Мексика терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Ростов Арена” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Мексика футболчилари ғалаба қозонишди.

Учрашув Мексика терма жамоасининг устунлигида бошланди ва бу бўлим ўртасига келиб ҳисобда акс этди. 26-дақиқада кореялик футболчи ўз жарима майдонида қўл билан ўйнади ва белгиланган пенальтини Вела голга айлантирди.

66-дақиқада Хавьер Эрнандес жамоасининг тезкор ҳужумини муваффақиятли якунлаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Сон Ҳин Мин жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб ҳисобни қисқартирди.

Шу тариқа, Мексика иккинчи турда ҳам ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 6 тага етказган ҳолда гуруҳ пешқадамига айланди. Ушбу учрашувнинг энг қизиқарли вазиятлари ва урилган голларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

ЖЧ-2018
"G" гуруҳи

Жанубий Корея – Мексика 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар:
0:1 – 26, пенальти Вела, 0:2 – 66 Эрнандес, 1:2 – 90+2 Сон Ҳин Мин.

Жанубий Корея
– Чо Хён У, Ким Ен Гвон, Чжан Хен Су, Ли Ён, Мун Сон Мин (Чон У Ён, 77), Ким Мин У (Хон Чол, 84), Ки Сон Ен, Чу Се Чон (Ли Шин У, 64), Ли Чэ Сон, Хван Хи Чҳан, Сон Ҳин Мин.

Мексика
– Очоа, Морено, Сальседо, Альварес, Лайюн, Эррера, Гальярдо, Вела (дос Сантос, 77), Гуардадо (Маркес, 68), Лосано (Корона, 71), Эрнандес.

Огоҳлантиришлар: Ким Ён Гвон (58), Ли Ён (63), Ли Шин У (72), Чон У Ён (80).

Манба: www.uff.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ-2018. Мексика терма жамоасида навбатдаги ғалаба (видео)