Станислав Черчесов: "Вақтида берилган тарсаки фойдали"

  • 25 июнь 2018, 23:43
  • 2 039
  • Спорт
  • Станислав Черчесов: "Вақтида берилган тарсаки фойдали"
    Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов жамоасининг ЖЧ-2018 3-турида Уругвайдан (0:3) қабул қилган мағлубиятига изоҳ бериб ўтди.

    «Ўз хатоларимиз, қизил карточка туфайли вазиятни қийинлаштириб юбордик. 10 киши бўлиб ўйнаш қийин, вазиятни ўнглаш ундан ҳам қийини.

    Биз гол уриб дуранг қайд этиш мақсадида иккинчи ҳужумчини туширдик. Бир киши кам бўлиб ҳам яхшироқ натижа қайд этишни истадик, бунинг учун эса катта плюс қўйса ҳам бўлади. Лекин катта минус ҳам бор, ўйинни бу тарзда бошлаш керак эмас.

    Бугун бўлиши керак бўлган кун бўлди. Ютқазиб қўйганимиз ёмон бўлди. Бошқа томондан эса вақтида берилган тарсаки фойдали.

    Бизга ким рақиб бўлишини кутамиз. Тайёргарлик кўрамиз, таҳлил қилиб хулоса чиқарамиз.

    Биз истасак ҳам истамасак ҳам бу бошқа даражадаги жамоа эди. Ушбу ўйин орқали биз кейинги ўйинга тайёргарлик кўрдик.

    Ўйин ҳам, тезлик ҳам, рақиб ҳам, алоҳида ҳаракатлар ҳам бошқача эди. Фақатгина шу йўл билан кейинги рақиб қандайлигини англаш мумкин», - дейди Черчесов.

    Манба: www.uff.uz

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Станислав Черчесов: "Вақтида берилган тарсаки фойдали"