23:23 / 26.06.2018
2 111

ЖЧ—2018. Франция Дания билан дуранг ўйнаб гуруҳда 1-ўринни олди

ЖЧ—2018. Франция Дания билан дуранг ўйнаб гуруҳда 1-ўринни олди
Ҳозиргина футбол бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Жаҳон Чемпионатининг «C» гуруҳида 3-тур ўйинлари якунланди.

Гуруҳ ғолиблиги учун Дания ҳамда Франция терма жамоалари ўзаро кураш олиб борди. Беллашув томонларнинг голсиз дуранги билан якунланди. Натижада Франция «C» гуруҳида 7 очко билан биринчи ўринни, Дания эса 5 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритди.
«C» гуруҳидаги якуний жадвал:

Бугун «D» гуруҳи учрашувларидан кейин Франция ўз рақибини билиб олади. Даниянинг нимчорак финалдаги рақиби эса деярли аниқ — Хорватия.

Жаҳон Чемпионати
«C» гуруҳи, 3-тур беллашувлари


26 июнь, сешанба
Дания—Франция 0:0

Дания:
Шмейхель, Кристенсен, Кер, Ларсен, Йоргенсен, Эриксен, Дилейни, Систо (Фишер, 60), Далсгор, Брейтуэйт, Корньелиус (Долберг, 75).

Франция: Манданда, Варан, Сидибе, Люка Эрнандес (Менди, 50), Кимпембе, Нзонзи, Канте, Лемар, Дембеле (Мбаппе, 78), Гризманн (Фекир, 68), Жиру.

Огоҳлантириш: Йоргенсен (45).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)