15:45 / 27.06.2018
9 089

Шахмат бўйича ўзбекистонлик жажжи Жаҳон чемпионлари Тошкентда (фото)

Шахмат бўйича ўзбекистонлик жажжи Жаҳон чемпионлари Тошкентда (фото)
Фото: МОҚ матбуот хизмати
​Беларусь пойтахти Минск шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналиши бўйича ўсмирлар ўртасидаги II Жаҳон чемпионати якунлангани ва мусобақада ўзбекистонлик ёш шахматчилар ҳам иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

Унга кўра Ўзбекистонлик ёш шахматчилар рапид йўналишидаги баҳсларда 2 та олтин (Ҳумоюн Бегмуротов, Умида Омонова), 2 та кумуш (Афрўза Ҳамдамова, Олмос Раҳматуллаев), блиц беллашувларида эса 3 та олтин (Ҳумоюн Бегмуратов, Афрўза Ҳамдамова, Умида Омонова) ҳамда 2 та кумуш (Руқия Олимова, Шаҳромбек Каримов) медалларини қўлга киритди.

Умумий 9 та медалга эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Ўзбекистондан сўнг иккинчи ўринни россиялик шахматчилар банд этган бўлса, кучли учликка украиналик спортчилар якун ясади. Жаҳон чемпионлари бугун, 27 июнь куни эрта тонгда Тошкентда тантанали равишда кутиб олинди.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат бўйича ўзбекистонлик жажжи Жаҳон чемпионлари Тошкентда (фото)