00:30 / 02.07.2018
2 356

Россия терма жамоаси пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб қилиб чорак финалга чиқди

Россия терма жамоаси пенальтилар сериясида Испанияни мағлуб қилиб чорак финалга чиқди
ЖЧ-2018 1/8 финалида мезбонлар Испания билан тўқнаш келди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби ўйин охирига қадар сақланиб қолди ва жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилишди. Лотореяда омад русларга кулиб боқди.

Испанлар ўйинни ишончли бошлашди ва 12-дақиқада Сергей Игнашевич автогол киритиб қўйиб жамоасини қийин аҳволга солди. Номинал майдон эгалари 41-дақиқага келибгина орадаги мувозанатни тиклади, бу ерда Артём Дзюба пенальтини аниқ амалга оширди.

Асосий вақт билан экстра таймларда ҳам ҳисоб ўзгармади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Акинфеев икки тўп қайтариб Россияни чорак финалга олиб чиқди.

ЖЧ-2018 1/8 финал

Испания – Россия 1:1 (1:1, 0:0, 0:0, 0:0) пенальтида 3:4

Голлар:
1:0 – 12, автогол Игнашевич, 1:1 – 41, пенальти Дзюба.

Испания – Де Хеа, Пике, Альба, Начо (Карвахаль, 70), Рамос, Коке, Бускетс, Иско, Сильва (Иньеста, 67), Асенсио (Родриго, 104), Диего Коста (Аспас, 80).

Россия – Акинфеев, Игнашевич, Кудряшов, Фернандес, Кутепов, Зобнин, Жирков (Гранат, 46), Самедов (Черышев, 61), Кузяев (Ерохин, 97), Головин, Дзюба (Смолов, 65).

Пенальти серияси бўйича: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.

Огоҳлантиришлар: Пике (40), Кутепов (54), Зобнин (71).


Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)