08:27 / 10.07.2018
3 168

Суперлига. «Локомотив» Қўқондан ғалаба билан қайтади, «Бунёдкор» ишончли тарзда «Қизилқум»ни енгди

Суперлига. «Локомотив» Қўқондан ғалаба билан қайтади, «Бунёдкор» ишончли тарзда «Қизилқум»ни енгди
Суперлигада 16-тур ўйинлари якунланди. «Локомотив» сафарда «Қўқон-1912» билан беллашди.

4-дақиқадаёқ «темирйўлчилар» ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Бироқ, Марат Бикмаевнинг пенальтидан йўллаган зарбасини дарвозабон Ўткир Юсупов қайтара олди. 36-дақиқада Садриддин Абдуллаев узоқ масофадан зарба йўллаб, чиройли гол билан ҳисобни очди. 56-дақиқада Мурод Холмуҳаммедов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, Сардор Рашидов шахсий маҳорат эвазига чиройли гол уриб, «Локомотив»га ғалаба келтирди.

Бу натижадан сўнг, «Локомотив» 25 очко билан 4-ўринда, «Қўқон-1912» эса 15 очко билан 9-ўринда бормоқда.

Суперлига, 16-тур

«Қўқон-1912» (Қўқон) - «Локомотив» (Тошкент) - 1:2
Голлар:
Мурод Холмуҳамедов (59 пен) - Садриддин Абдуллаев (37), Сардор Рашидов (86)
Амалга оширилмаган пенальти: Марат Бикмаев («Локомотив», 4, дарвозабон )

«Сўғдиёна» ўз майдонида «Металлург» билан беллашди ва кичик ҳисобда ютқазди. Ягона гол 41-дақиқада Зоҳид Абдуллаев томонидан урилди.

Бу натижадан сўнг, «Металлург» 23 очко билан 6-ўриндаги мавқесини мустаҳкамлади, «Сўғдиёна» эса 12 очко билан 11-ўринда бормоқда.

Сўғдиёна (Жиззах) – Металлург (Бекобод) - 0:1
Гол:
Зоҳид Абдуллаев (41)

«Бунёдкор» ўз майдонида «Қизилқум» билан беллашди ва 2:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Бу натижадан сўнг, «Бунёдкор» 29 очко билан 2-ўринга чиқиб олди. «Қизилқум» 16 очко билан 8-ўринни эгаллаб турибди.

Бунёдкор (Тошкент) – Қизилқум (Навоий) - 2:0
Голлар:
Жавлон Иброҳимов (8 пен), Филип Райевац (83)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «Локомотив» Қўқондан ғалаба билан қайтади, «Бунёдкор» ишончли тарзда «Қизилқум»ни енгди