09:30 / 25.07.2018
4 230

Иқболжон Холдоров: "Бокс - менинг тақдирим"

Иқболжон Холдоров: "Бокс - менинг тақдирим"
Андижон бокс мактаби анъаналарини давом эттираётган ёш иқтидорли боксчи Иқболжон Холдоров яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарорига кўра “Мард ўғлон” Давлат мукофотига сазовор бўлди. SPORTS.uz мухбири эса ушбу юксак номга сазовор бўлган келажаги порлоқ боксчи билан суҳбатлашди.

– Иқболжон, мукофотлар муборак! Ушбу навбатда­ги мукофотни қандай қабул қилдингиз?

– Мен бу мукофотни “нав- батдаги” демаган бўлар эдим. Негаки “Мард ўғлон” – бу Дав­лат мукофоти бўлиб, прези­дентимиз ташаббуслари билан таъсис этилган мукофот сана­лади ва илк бор тақдим этилди. Ушбу мукофотнинг нуфузи ва қамрови ҳам юқори бўлиб, би­ринчи бўлиб олганимдан мам­нунман. Албатта, ушбу давлат мукофотига мени тавсия эт­ганларининг боиси – спорт­даги ютуқларим, Ўзбекистон байроғини дунё миқёсидаги мусобақаларда юқорига кўтаришим, мамлакатимиз­нинг бокс бўйича обрўсини янада юксалтиришга ҳиссамни қўшаётганим деб ўйлайман.

– Иқболжон, дарҳақиқат, Сизнинг бугунги мавқега эри­шишингизда бокс спорт тури билан шуғулланганингиз омил бўлган. Сиз қандай ни­ятда бокс оламига кириб кел­гансиз?

– Биласизми, мен илк бор 11 ёшимда дадам билан Қўрғонтепадаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабига бокс тўгарагига борганимдаёқ ўз олдимга жаҳон чемпиони бўлишни мақсад қилганман. Ахир ҳар қандай аскар ҳам генерал бўлишни орзулайди дейишади-ку. Шу билан бокс менинг тақдирим, келажагимга айланиб қолган. Келажагим­ни ўзим яратишим кераклиги учун тинимсиз шуғулланишим, ўз устимда ишлашим, устозлар сабоғини амалда қўллашим ке­рак бўлган. Биринчи устозим Шермурод Юсупов ҳам, Олим­пия захиралари спорт коллежи­даги мураббийим Абдувоҳид Жалолов ҳам ва бошқа устоз­ларим ҳам мени фақат ғалабага руҳлантиришган. Шу нуқтаи назардан, айрим боксчилар­нинг алоҳида психологлар­ни жалб қилишини, руҳий сабоқлар олиб боришлари­ни ёқламайман. Мен билан ишлаган барча устоз-мураб­бийларим мени энг аввало руҳий жиҳатдан тайёрлаша­ди, рингга чиқаётганимда, кубаликми, америкаликми, қозоғистонликми, “Сен уни ютасан, пачоқ қилиб ташлай­сан, сенинг зарбаларинг олдида у ҳеч нарса қилолмай қолади” қабилида фикр айтишади. Бу эса менга далда бўлади.

– Ундай бўлса, айтинг- чи, бокс руҳият жангими ёки муштлашувми?

– Мен боксни руҳиятга қурилган, ақл билан жилов­ланадиган қўлқоплар жан­ги дегим келади. Энг аввало, боксчи жангга руҳий тайёр бўлиши керак. Сўнг тактика танлаши лозим. Бу ақл билан жанг қилиш дегани. Кучинг кўп бўлсаю муштинг куч­ли бўлса-да, уни палапартиш ҳаракатлантирсанг, манзилга етиб бормаса, икки баробар куч сарфланади ва бу боксчини тез чарчатади ва, шунингдек, уни руҳан толиқтиради – бу эса мағлубиятга йўл дегани. Менинг ўйин услубим: ҳимоя– тактика–тезлик–ҳужум. Ал­батта, ҳар бир боксчи билан жангга чиққанимда унинг ўйин услубига қараб тактикани бел­гилайман.

– Хўш, Мард ўғло- нимизнинг бўш вақтлари қандай ўтади, у қандай та­омларни севиб истеъмол қилади?

–Бўш вақтнинг самара­ли бўлиши асосий ишнинг муваффақиятли бўлишига таъ­сир қилади. Мен бўш вақтимда ақлни, руҳиятни, жисмимни дам олдириш мақсадида компью­терда ишлайман, плейстейшен ўйнайман, бадиий китоблар (айниқса, детектив) ўқийман.

Бизнинг спорт тури­миз овқатланиш борасида инжиқроқ. Кучли овқат еб қувватни кучайтирамиз десак, вазн ортиб кетади ва ўша то­ифада иштирок этолмайсан. Енгил-елпи овқатланилса, куч бўлмайди. Шунинг учун бокс- чилар калорияли овқатларни ейишлари мақсадга мувофиқ. Лекин уйда, дўсту жўралар би­лан палов ошни яхши кўраман.

– Иқболжон, яна бокс мавзусига қайтсак. Келажак­даги режаларингиз қандай?

– Ҳозир Индонезияда бўладиган қитъа олимпиа­дасига қаттиқ тайёргарлик кўряпмиз. Сўнг жаҳон бирин­чилиги мусобақасида ишти­рок этамиз. Ундан кейин яна мусобақалар, биринчиликлар, турнирлар... Бокс ҳаётимиз да­вом этаверади.

– Суҳбат учун катта раҳмат. Навбатдаги баҳсларда Сизга омад ёр бўлсин!
Бахтиёр ТОШТЕМИРОВ суҳбатлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)