date
views 2 586

AFA Саутгейтга маош кўтарилган янги битим таклиф қилади

AFA Саутгейтга маош кўтарилган янги битим таклиф қилади
Англия футбол ассоциацияси миллий жамоанинг ЖЧ-2018даги иштирокидан мамнун ва бош мураббийи Гарет Саутгейтга янги битим таклиф қилмоқчи.

Янги битимда мутахассиснинг маоши ошади. Ҳозирги келишув бўйича Саутгейт йилига 2 млн. фунт ишлаб топади.

Саутгейтнинг FA билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача белгиланган. Ассоциация мутахассис билан битимни ЖЧ-2022гача узайтирмоқчи.

Томонлар ўртасидаги музокаралар келаси ҳафта, Саутгейт таътилдан қайтганида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси ЖЧ-2018да 4-ўринни эгаллаган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » AFA Саутгейтга маош кўтарилган янги битим таклиф қилади