date

Гвардиола: "Энди Англияда ҳам Сарридан кўп нарса ўрганамиз"

Гвардиола: "Энди Англияда ҳам Сарридан кўп нарса ўрганамиз"
«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Суперкубогида «Челси»га қарши ўйиндан олдин лондонликлар устози Маурицио Сарри ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи навбатда шуни айтмоқчиманки, АПЛда юқори савияли мураббий пайдо бўлганидан хурсандман. Мен ундан кўп нарса ўргансам бўлади. Ва ҳар бир уик-эндда ўрганаман ҳам. Ишончим комилки, биз Англиядаги мураббийлар унинг фикрлари эвазига янада кучли бўламиз. Мен «Челси» клубининг мавсумолди уч ўйинини кўрдим, жамоа Сарри истагандай ўйнашни ўрганди.

Албатта, баъзи бир камчиликлар учун бироз вақт кетади, лекин унинг фикрлари ишламоқда. Аминманки, бизнинг «Челси» клуби билан ўйинимиз жуда ҳам қизиқарли бўлади. «Челси» - бизнинг жамоа учун принципиал рақиб, бу Антонио Конте пайтида ҳам бор эди ва Сарри бошчилигида ҳам қолади.

Ўйлайманки, Саррининг ўйин услуби англия футболига жуда ҳам мос келади. Унинг бу ерга келганидан хурсандман», - Гвардиола Sky Sport нашрига.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Энди Англияда ҳам Сарридан кўп нарса ўрганамиз"