Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3 августдан бошлаб Осиё ўйинларига сўнгги тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.
Кеча олимпиячиларимиз "Металлург" клубига қарши назорат учрашуви ҳам ўтказишди. Футболчиларни муҳим мусобақа олдидан жароҳат олишдан асраш мақсадида назорат учрашувида эҳтиёткорликка аҳамият қаратиш бўйича кўрсатма берилди. Ўйин "Металлург"нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Учрашувда Равшан Ҳайдаров йиғинга жалб қилинган барча футболчилар хизматидан фойдаланди.
Бугун соат 21:00 да терма жамоамиз аъзолари Индонезияга йўл олишади. Ундан аввал эса соат 11:00 да "Миран" меҳмонхонасида бош мураббий Равшан Ҳайдаров билан матбуот анжумани ташкил қилинади.
Осиё ўйинларининг футбол бўйича мусобақасига 14 август куни старт берилади. Терма жамоамизнинг Осиё ўйинларидаги тақвими:
14 август
1-тур:
Ўзбекистон – Бангладеш
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 14:00
16 август
2-тур:
Қатар – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
19 август
3-тур:
Таиланд – Ўзбекистон
Жакарта. «Пакансари» стадиони
Бошланиш вақти: 17:00
Изоҳ: Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Бугун Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлайди

9 август куни Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийи билан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ Тошкентда йиғинга киришди

Осиё ўйинларини футболчиларимиз бошлаб беришади

Равшан Ҳайдаров: "Осиё чемпионатида ғалаба қозонишга салоҳиятимиз етарли"

Ўзбекистон U-23 назорат учрашувида «Насаф» жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди