10:24 / 15.09.2018
3 399

Илҳом Мўминжонов: "Биз майдонга қараб эмас, рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз"

Илҳом Мўминжонов: "Биз майдонга қараб эмас, рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз"
Суперлиганинг 23-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Пахтакор" (3:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Илҳом Мўминжонов қатнашди.

- Бугун Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик. Учрашув мухлисларга ёқди, деб ўйлайман. Чунки голлар-шоусига гувоҳ бўлишди. Мени хурсанд қилган жиҳат шуки, футболчилар ўйинни 90 дақиқа ўйнаш кераклигини тушунишди ва ҳакам ҳуштагига қадар курашишди. Ўйинга танланган тактика ишлади. Тўғри, бугун кўп гол ўтказиб юбордик. "Навбаҳор" мен келганимдан буён Наманганда ҳеч қачон учта гол қўйвормаганди. Аммо бу "Пахтакор" эканлигини унутмаслик керак. Футболчиларга охиригача курашишгани ва футбол ўйнашгани учун раҳмат айтаман.

- Жамоа сардори боғичини Даврон Ҳошимовда кўриш кутилмаган воқеа бўлди. Тўғри, аввалги баҳсларда жамоани сардор сифатида етаклаб тушган Меҳмонов ўйинни ўтказиб юборди. Лекин майдонда Дилшод Жабборов ҳам ҳаракат қилаётганди...

- Бугун иккита футболчимиз - Ўрунов ва Меҳмонов ўйнамади. Жамоа сардорини эса футболчилар танлашди. Эндиликда йил охирига қадар жамоани Ҳошимов сардор сифатида майдонга бошлаб тушади. Унинг сардорлик ўйини айнан "Пахтакор"га қарши учрашувда бошланди. Бугун Ҳошимов тўртинчи огоҳлантиришни олди ва келаси ўйинни ўтказиб юборади. Кейинги баҳсда яна бошқа сардорни кўрамиз (кулади).

- Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли жамоасига қарши ўйнадик дедингиз. Бу билан "Пахтакор"ни "Локомотив"дан кучли демоқчимисиз?

- Йўқ, йўқ. Охирги беш йилни ҳисобга олиб бу гапни айтдим. Чунки охирги йилларда "Локо" ва "Пахтакор" чемпионлик шоҳсупасидан пастга тушмаяпти. Аммо "Бунёдкор"ни ҳам унутмаслик керак. "Пахтакор" энг кучли жамоалардан бири. Чунки ҳар бир футболчи "Пахтакор" номини эшитганда бир кўз олдига йирик ва кучли жамоа гавдаланади.

Суперлиганинг кучли-олтилигида осон жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионлик учун кураш эса давом этади. Биз майдонга қараб ўйнамаймиз, аксинча рақибдан келиб чиқиб ўйин қурамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Илҳом Мўминжонов: "Биз майдонга қараб эмас, рақибдан келиб чиқиб ўйнаймиз"