date
views 3 870

Улуғбек Бақоев: "Бунёдкор" биздан ҳар жабҳада устун келди

Улуғбек Бақоев: "Бунёдкор" биздан ҳар жабҳада устун келди
Pepsi Суперлигаси 23-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бухороликлар устози Улуғбек Бақоев учрашув борасидаги ўз фикр ва мулоҳазалирини билдириб ўтди.

"Бугун “Бунёдкор” жамоаси бизни барча жабҳада мағлуб этди ва ҳақли ғалаба қозонди. Айниқса, биринчи бўлимда қўпол хатоларга йўл қўйдик ва голлар ўтказиб юбордик. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Зеро улар бугун биздан кўра тезкорроқ ўйин намойиш этишди.

Жамоа ютқазса, айб мураббий гарданига тушади. Демак, бугунги мағлубиятимиздаги айб менинг зиммамда", - деб Бақоевнинг сўзларини келтириб ўтди ПФЛ матбуот хизмати.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Улуғбек Бақоев: "Бунёдкор" биздан ҳар жабҳада устун келди