11:21 / 19.09.2018
3 783

Ушбу ҳафта Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги жанг расман эълон қилинади

Ушбу ҳафта Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги жанг расман эълон қилинади
Шу ҳафта Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасидаги реванш жанг расман эълон қилинади, дея хабар беради Daily Mail нашри. Маълум бўлишича, у жанг Лас-Вегасда тахминан 1-8 декабр кунлар оралиғида бўлиб ўтади.

15 сентябр куни Мейвезер рингга қайтишини маълум қилган ва Пакьяо билан “тўққиз рақамли (хонали) чек учун” урушади.

Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги биринчи жанг 2015 йил 2 май куни Лас-Вегас тбўлиб ўтган. Жанг якунларига кўра, Мейвезер ғалаба қозонган ва бу ўшанда унинг фаолиятидаги 48-жанг ҳамда 48-ғалаба сифатида қайд этилган.

Пакьяога қарши жангдан сўнг у ҳамюрти Андре Бертога қарши рингга чиқиб, унда ҳам зафар қучган. 49-ғалабадан сўнг Мейвезер боксдан кетганини эълон қилди, бироқ ўтган йили UFC чемпиони Конор Макгрегор билан бокс қоидалари бўйича жанг учун рингга қайтди ва 10-раундда рақибини техник нокаутга учратиб, профессионал рингдаги 50-ғалабасини тантана қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ушбу ҳафта Мейвезер ва Пакьяо ўртасидаги жанг расман эълон қилинади