20:42 / 21.09.2018
3 124

Путин ва Трамп Магрегор ҳамда Нурмагомедов жангига келиши мумкин

Путин ва Трамп Магрегор ҳамда Нурмагомедов жангига келиши мумкин
Мутлақ жангчилар чемпионати президенти Дана Уайтнинг айтишича, Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампни ирландиялик Конор Магрегор ҳамда россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ўртасида 6 октябрь куни Лас-Вегасда камар учун бўлиб ўтадиган жангга таклиф қилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Шунингдек, Уайтнинг таъкидлашича, улар катта эҳтимол билан келмайди, сабаби жангчилар мусобақасида жаҳондаги икки етакчининг иштирок этиши - қўриқлаш хизмати учун даҳшатли ҳолатдир.

Бироқ, Трамп ушбу баҳсни пуллик телевидение орқали томоша қилишга ваъда берди.

UFC раҳбари АҚШ президенти билан жуда яқин ва ҳаттоки унинг сайловолди кампаниясида иштирок этган. Шу билан бирга, Макгрегор Путинга яхши муносабатда эканини ҳеч қачон яширмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов майда каламуш экани, уни бир раундда синдириши ҳақида маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)