Шаҳрам Ғиёсов Лагунани 4-раундда ерга ағдарди

Шаҳрам Ғиёсов Лагунани 4-раундда ерга ағдарди
Аввал хабар берганимиздек айни пайтда профессионал боксда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов бугун Лондондаги афсонавий "Уэмбли" стадионида навбатдаги рейтинг жангида рингга кўтарилди.

Бугун ҳамюртимизга никарагуалик боксчи Хулио Лагуна рақиблик қилди.

Саккиз раундга мўлжалланган баҳс тўртинчи раунддаёқ ниҳоясига етди. Боксчимиз тўртинчи раундда зарбалар сериясини ижро этди ва рақибини муддатидан олдин мағлубиятга учратди.

Шу тариқа, Шаҳрамнинг профессионал боксдаги ғалабалари сони бештага етди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар