22:38 / 07.10.2018
3 354

«Челси» ушбу ғалабадан сўнг биринчи ўринга чиқиб олди​

«Челси» ушбу ғалабадан сўнг биринчи ўринга чиқиб олди​
Лондоннинг «Челси» клуби Англия Премьер-лигасининг 8-турида «Саутҳемптон» устидан ғалабага эришди. Саутҳемптондаги «Сент-Мэри» стадионида кечган учрашув меҳмонлар жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндаги биринчи гол муаллифи Эден Азар бўлди, у 30-дақиқада Росс Барклининг пасини голга айлантирди. Бу Баркли учун Лондон жамоасида илк бор голли узатма муаллифи бўлиши эди. Иккинчи бўлим бошида Баркли Оливье Жирунинг узатмасини голга айлантирди. Бу унинг Лондон клубидаги илк голи бўлди. Ўйин охирида Альваро Мората Азарнинг пасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Бу натижа эвазига «Челси» Премьер-лиганинг жорий мавсумида мағлубиятсиз сериясини 8 ўйинга етказди. Бунгача Маурицио Сарри жамоаси 5 ўйинда ғалаба қозониб, 2 ўйинда дуранг ўйнаганди.

Айни вақтда «Челси» очколари сонини 20 тага етказиб, Премьер-лига турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди, «Саутҳемптон» 5 очкоси билан 16-ўринда қолди.

Турнинг марказий учрашуви Ливерпулда «Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» ўртасида бўлиб ўтади. Бу ўйин натижасига кўра «Челси» яна биринчи ўриндан тушиб кетиши мумкин - ҳар икки жамоада ҳам 19тадан очко мавжуд.

Англия чемпионати
8-тур
Саутҳемптон – Челси 0:3 (0:1, 0:2)
Голлар:
0:1 – 30 Азар, 0:2 – 57 Баркли, 0:3 – 90 Мората.

Саутҳемптон – Маккарти, Худт, Йосида, Бертран, Беднарек (Ромеу, 46), Лемина, Хейбьерг, Редмонд, Соареш, Габбьядини (Лонг, 78), Ингз.
Челси – Аррисабалага, Давид Луиз, Алонсо, Аспиликуэта, Рюдигер, Баркли (Ковачич, 81), Жоржиньо, Виллиан (Педро, 75), Канте, Азар, Жиру (Мората, 68).
Огоҳлантиришлар: Бертран (45), Лемина (54), Соареш (59), Ромеу (61), Хейбьерг (66), Ингз (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» ушбу ғалабадан сўнг биринчи ўринга чиқиб олди​