Кокорин ва Мамаев полиция маҳкамасидаги сўроқ ҳақида гапириб беришди (фото)

2 дақиқа ўқиш3.3K
Кокорин ва Мамаев полиция маҳкамасидаги сўроқ ҳақида гапириб беришди (фото)
«Зенит» ва «Краснодар» футболчилари Александр Кокорин ва Павел Мамаев вақтинча ҳибсга олинганидан сўнг, дастлабки интервьюни беришди.

Футболчиларни 10 октябрь куни кечқурун полиция маҳкамасига олиб келишган эди. Шундан сўнг, сўроқ тунги соат 3-4ларгача давом этган.

Футболчилар тунни автозакда ўтказишган. Уларни кечаси шаҳар айланишга олиб чиқиб, тергов хонасига фақат соат 9:45да қайтаришган.
Кокорин ва Мамаев полиция маҳкамасидаги сўроқ ҳақида гапириб беришди (фото)
Фото: РИА Новости

«Сўроқ тунги соат 3-4гача давом этди», — деган Мамаев ва тергов ҳаракатларининг тунда ўтказилишига рози бўлганини тасдиқлаган.

«Бунга эътирозим йўқ. Сўроқ узоқ вақт давом этди. Ҳеч нарсани яширмадим. Ахир бирор нарсани инкор қилиб бўлармиди? Учта ҳолат бўйича сўроқ қилиндим. Тўғрисини айтсам, ўзимни жуда ахлоқсиз тутгандим. Ҳаммасига ўзимиз айбдормиз. Сўроқдан кейин қон таҳлилини топширдик. Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилмагандик», — деди Мамаев.
Кокорин ва Мамаев полиция маҳкамасидаги сўроқ ҳақида гапириб беришди (фото)
Фото: РИА Новости

Ўз навбатида Кокорин тунги сўроққа розилик бермагани, аммо бунга қарши эмаслигини айтган.

«Жуда ҳам ошириб юборишди. Биз фақат пиво ичгандик. Ҳаммаси футбол ўйинидан кейин, машғулотлар ва уйқусиз тундан сўнг юз берди... Поездда ҳам ухламагандик. Негадир бизни туни билан автозакда шаҳар бўйлаб олиб юришди. Жуда ҳам афсусдаман. Спортни тарк этмоқчи эмасман, умид қиламанки, ҳеч ким мени четлаштирмайди», - деган у.

Шунингдек, Кокорин Минпромторг мулозими Денис Пакни стул билан урганига изоҳ берган.

«У одам мени ҳақорат қилди, акс ҳолда ўзимни бундай тутмаган бўлардим. Аммо видеода у билан орани очиқ қилганимиз, охирида қўл бериб кўришганимиз ҳам бор. Буни гувоҳлар ҳам тасдиқлашади» - деган Кокорин.

Ҳозирда Мамаев уч кишилик хонада сақланмоқда. Унинг қўшниларидан бири ашаддий рецидивист, иккинчиси узоқ масофаларга қатновчи юк машинаси ҳайдовчиси. Уларга ҳам «Безорилик» моддаси бўйича айблов қўйилган.

Кокорин ҳам уч кишилик камерага қамалган. Унинг ҳамроҳлари ҳам айни вақтда тергов жараёнида. Унинг журналистларга айтишича, терговчилардан бири Павел Мамаевни "палид" дея ҳақоратлаган.

«Московский комсомолец» журналисти Кокоринга:"Ўзингга ҳужум бўлишидан қўрқмаяпсанми?"- дея ҳазиломуз савол берган ва унга ҳазиломуз жавоб қайтарилган. «Қўрқишга ҳожат йўқ, бу ерда стуллар йўқ, барча ўриндиқлар полга маҳкамланган. Агар ўшанда кафеда ҳам стуллар полга маҳкамланган бўлганида, бу ишлар бўлмасди», – деган Александр.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни ҳар икки футболчи Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг мулозими Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти раҳбари Сергей Гайсинни дўппослашгани тасвирлари тарқалганди. Бу можародан бироз олдин эса футболчилар «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли даражада тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Бу иш юзасидан Москва полицияси 213-модда (Безорилик) бўйича жиноят иши очди ва футболчиларни 48 соатга ҳибсга олди.

Улар ўз айбига иқрор бўлгани айтилган. Ҳар икки футболчига 7 йиллик қамоқ жазоси таҳдид солмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?