Бугун «Championat.asia» сайтида журналист Шаҳбоз Беғамов «Ўзбекистон миллий терма жамоасида фақатгина Купер ва у билан бирга келган штабдаги мураббийларда расман шартнома мавжуд. Ўзимизнинг қора кўзлар эса шунчаки «раҳматга» ишлашаётганини кўпчилик билмайди. Аммо буни пайқаган ва ЎФАдан садо чиқмаганидан ранжиган Купер куни кеча ўз чўнтагидан бутун штабда фаолият кўрсатаётган ходимларга «хизмат ҳақи» тўлаган»,— деб ёзди. Матбуот анжумани вақтида Эктор Купер бу ҳолат бўйича берилган саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
«Мен ҳеч кимга ойлик бермайман, ўзим ойликка ишлайдиган одамман. Агар кимгадир пул берсам, бу федерациянинг ўрнига уларга маош берганимни англатмайди. Уларнинг хизмати ёққани учун шахсий ташаббус кўрсатган бўламан.
Ходимлар эрта тонгдан бошлаб кун бўйи ишлашади ва уларнинг хизмати менга маъқул келди. Шунинг учун ҳам мукофот тариқасида уларга пул берганман. Бу масалада федерация билан ҳеч қандай муаммо йўқ», - дея айтиб ўтди Купер.
Бош мураббий, шунингдек, ЎФА у билан ўртасидаги келишувга қай даражада амал қилаётгани, унинг талабларини қанчалик қондира олаётгани ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Федерациядан нолимаган бўлардим. Муаммо доим топилади, уларни биргаликда ҳал қиляпмиз. Федерация билан ҳеч қандай муаммойим йўқ. Барча ойликлар ўз вақтида тўланяпти», - дея таъкидлади Ўзбекистон терма жамоаси устози. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Расман! Эктор Купер терма жамоадан бўшатилди

Эшитдик-да! Эктор Купер эртага ўз юртига учиб кетади

Ниҳоят, Эктор Купер иштирокида матбуот анжумани бўлади

Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади

Эктор Купер 6 август куни Тошкентга учиб келади

Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси билан қанча муддатга шартнома имзолайди?