07:01 / 14.10.2018
2 152

Усейн Болтнинг илк голларини қандай нишонлаётганини томоша қилинг (фото, видео)

Усейн Болтнинг илк голларини қандай нишонлаётганини томоша қилинг (фото, видео)
Қисқа масофаларга югуриш бўйича Олимпиада ва жаҳон рекордчиси сифатида бутун дунёга танилган ямайкалик Усейн Болт профессионал футболчи сифатида дастлабки голларини урди, дея хабар бермоқда Дарё.

Енгил атлетикадан кетгач, Усейн Болт ўзининг болаликдаги орзуси — футбол билан профессионал даражада шуғулланиш ниятини маълум қилган эди. У ўзининг илк ўйинини Норвегиянинг «Стремсгодсет» клубида ўтказди, сўнг Австралияга кўчиб ўтиб, 2018 йил июль ойида Австралия олий дивизионида иштирок этувчи «Сентрал Кост Маринерс» клуби билан илк профессионал шартномасини имзолади.

12 октябрь куни Болт «Макартур Саут Вест Юнайтед» клубига қарши мавсумолди назорат ўйинида майдонга тушди ва 57-дақиқада гол урди, орадан 11 дақиқа яна битта голга муаллифлик қилди. Учрашув «Маринерс»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Усейн Болтнинг илк голларини қандай нишонлаётганини томоша қилинг (фото, видео)