07:28 / 15.10.2018
3 233

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскисдан РФИга тавсия

"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскисдан РФИга тавсия
"Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскис футболчилар Александр Кокорин ва Павел Мамаев борасидаги воқеага ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир ҳолат... Йигитларга ҳам, жабрланувчиларга ҳам қараш ачинарли. Бундай ҳолатнинг бўлганини ўзи аянчли. Тушунаман, ҳаётда барчаси бўлади, аммо муштларни ишлатавериш - яхши эмас. Агарда улар бу орқали жазоланиб, футболдан кетадиган бўлишса, бу ёмон ҳолат бўлади. Бироқ нима бўлган ҳолатда ҳам ўзини бундай тутиш ёмон. Эҳтимол улар нима иш қилиб қўйганини тушуниб, бу беъманилик эканини билгандирлар. Ҳозирда биз клуб раҳбарияти бунга қандай қарор чиқаришини тахмин қила оламиз.

Кокорин ва Мамаевни суд қилишадими? Менимча уларни суд қилиш керак. Аммо менинг фикримча, уларга яхшигина жарима солиш керак. Мисол учун иккисидан 1 млн доллардан ундириб олиб, пулларни болалар уйи ва касалхоналарга тақдим қилиш керак. Бу орқали уларнинг фаолиятига нуқта қўйиш - ошиб кетмадимикин? Жарима яхши вариант. Шунда улар бу ишни бошқа такрорлашмайди", - деди Канчельскис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор" бош мураббийи Андрей Канчельскисдан РФИга тавсия