Хабарингиз бор яқинда Миржалол Қосимов бош мураббий этиб тайинланганди. Аммо ҳозирги пайтда ўтказилаётган олимпиячиларимизнинг йиғинида ушбу мураббий иштирок этаётгани йўқ. Бу борада ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов SPORTS.uz мухбирига шундай деди:
- Сизга ростини айтаман, Миржалол Қосимовни олимпия терма жамоамизга бош мураббий этиб тайинланганимиз аслида бу вақтинчалик ҳолат эди. Чунки Токио Олимпиадасига терма жамоамизни бошқа мураббий тайёрлайди. Аниқроғи, айни пайтда биз испаниялик мураббий билан музокара олиб боряпмиз ва яқин кунларда бу ҳақида кенг оммага эълон қилишимиз ҳам мумкин. Миржалол Қосимов тажрибали мураббий ва уни ҳурмат қиламиз. Аммо унинг соғлигини ҳам ўйлашимиз керак. Олимпия терма жамоамиз учун кўплаб номзод футболчилар рўйхати тузиб чиқилган. Олимпия терма жамоасига янги мураббий келгунига қадар номзодларни саралаб, янги бош мураббийга тавсиялар берилади. Умуман олганда, бизнинг режаларимиз катта ва шу билан бирга жуда жиддий. Шунингдек, олимпия терма жамоасига испаниялик мутахассисни олиб келишда Эктор Купер билан ҳам маслаҳатлашганмиз. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия термасининг назорат ўйинларидаги рақиблари маълум бўлди

Миржалол Қосимов: Гуруҳ фаворитимиз, гуруҳда 1-ўринни қўлга киритиш қўлимиздан келади

Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Фаластинни 6:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистон ёш футболчилари ЖЧ-2015 арафасида Португалия ва Уругвайга қарши ўйнашади

Хаби Алонсанинг рамзий терма жамоаси