
Европа Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган «Виктория» Пльзен – «Реал» Мадрид учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Доосан-Арена»да бўлиб ўтган баҳсда мадридликлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.
Учрашувни мезбонлар фаол бошлашди ва рақиб жарима майдони атрофида иккита хавфли вазият ярата олишди. Бироқ шундан сўнг ташаббус буткул испан футболчилари томонига ўтиб кетди.
21-дақиқада Карим Бензема бир нечта ҳимоячини алдаб ўтиб, чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва дарвозабоннинг оёқлари орасидан тўпни дарвозага анийўналтирди. Пльзенликлар ўзларига келиб улгурмасдан иккинчи голни ўтказиб юборишди: бурчакдан узатиб берилган тўпни Каземиро боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
37-дақиқада мадридликлар учинчи голни уришди: стандарт вазиятдан сўнг тўп жарима майдонига узатиб берилди, у ерда Гарет Бэйл тўпни боши билан қулай тарзда Бенземага ташлаб берди, франциялик ҳужумчи бу сафар ҳам ўз имкониятини кўкка совурмади. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас ҳисоб янада йириклашди: бу сафар энди Бензема ўша кўринишда тўпни Бэйлга узатди, Гарет эса яқин масофадан дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасининг тўртинчи голини урди.
67-дақиқада меҳмонлар қарши ҳужумни голга айлантиришди: майдон марказида тўпни қабул қилиб олган Винисиус Жуниор тезликда рақиб жарима майдонига яқинлашиб борди ва тўпни Тони Кроосга узатди, немис футболчиси тўпни юқори тўққизлик бурчакка жойлаб қўйди.
Шу тариқа, чехлар ЕЧЛ плей-офф йўланмасидан расман маҳрум бўлдилар.
Гуруҳдаги вазият билан танишинг: 1.«Реал» (9); 2. «Рома» (9); 3. «ЦСКА» (4); 4. «Виктория» (1).
ЕЧЛ, 4-тур
Виктория Пльзень Чехия – Реал Мадрид Испания 0:5 (0:4, 0:1)
Голлар: 0:1 – 20 Бензема, 0:2 – 23 Каземиро, 0:3 – 37 Бензема, 0:4 – 40 Бэйл, 0:5 – 67 Кроос.
Виктория Пльзень – Грушка, Губник, Гейда, Лимберски, Гавел (Петржела, 38), Чермак (Горшава, 61), Прохазка, Копиц, Грошовски, Ржезник, Хоры (Ржезничек, 80).
Реал Мадрид – Куртуа, Начо, Регилон, Одриосола, Рамос (Хавьер Санчес, 59), Каземиро, Кроос (Иско, 73), Себальос, Васкес, Бэйл, Бензема (Винисиус Жуниор, 62).
Огоҳлантириш: Начо (53).
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар