6 ойгача четлатиш ва жарима: Роналду термани ташлаб кетгани учун жазоланиши мумкин

1 дақиқа ўқиш220
6 ойгача четлатиш ва жарима: Роналду термани ташлаб кетгани учун жазоланиши мумкин
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини сабабсиз тарк этгани учун 1 ойдан 6 ойгача дисквалификация ва 500 дан 1000 еврогача жаримага тортилиши мумкин.
  • Португалия футбол федерацияси (ФПФ) интизом низомига кўра, бундай ҳолатлар учун белгиланган жазо айнан шулардан иборат.
  • Ушбу воқеа мухлислар ва жамоатчилик орасида турли фикрларни келтириб чиқарган.

Португалия миллий жамоаси атрофидаги можаро ҳуқуқий ва интизомий жазолар даражасига кўтарилмоқда. «Ан-Наср» ҳужумчиси ва терма жамоа сардори Криштиану Роналду Данияга қарши муҳим баҳс арафасида лагерни ўзбошимчалик билан тарк этгани сабаб расмий жазога тортилиши мумкин.

41 ёшли футболчининг бу қарори бош мураббий Жорже Жезуш билан Норвегияга қарши баҳсда майдонга тушмаганидан сўнг келиб чиққан кескин низо натижаси бўлгани хабар қилинган эди. Бироқ бу хатти-ҳаракат Португалия футбол федерацияси (FPF) томонидан жазосиз қолмаслиги эҳтимоли жуда юқори.

Низомдаги аниқ банд: 1 ойдан 6 ойгача дисквалификация

Португалия футбол федерациясининг расмий интизом низомида миллий жамоа йиғинини сабабсиз тарк этиш ҳолатлари учун қатъий чекловлар белгилаб қўйилган:

«Терма жамоага чақирув олган футболчи жамоа йиғинини ўзбошимчалик билан тарк этса ёки ҳурматли сабабсиз равишда машғулот, ўйин ёки миллий термалар иштирокидаги бошқа тадбирга (ёки FPF ёки Португалия шарафини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳар қандай чора-тадбирга) келмаса, у бир ойдан олти ойгача бўлган муддатга майдонга тушиш ҳуқуқидан маҳрум этилади».

Ҳужжатга кўра, футболчига мажбурий тақиқдан ташқари рамзий молиявий жазо ҳам назарда тутилган:

  • Молиявий санкция: Ўйинчига 5 дан 10 гача ҳисоблаш бирлиги миқдорида жарима солинади.

  • Сумма миқдори: Ҳозирги кунда бир бирлик 102 евро этиб белгилангани сабабли, жарима миқдори тахминан 500 дан 1000 еврогача бўлган суммани ташкил этади.

Мухлислар ва жамоатчилик муносабати иккига бўлинди

Роналдунинг бу қарори жаҳон футболида катта баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Йиллар давомида миллий жамоанинг бош қаҳрамони бўлиб келган сардорга нисбатан бу гал жамоатчиликнинг фикри бир хил эмас.

Кўплаб мухлислар ва экспертлар ҳатто энг буюк футболчи ҳам жамоа интизомидан, мураббий ва мамлакат манфаатларидан устун бўлолмаслигини таъкидлаб, Роналдунинг йиғинни ташлаб кетганини очиқ танқид остига олмоқда.

Агар FPF ўз низоми талабларини тўлиқ кучга киритса, бу дисквалификация Роналдунинг нафақат миллий термадаги, балки умуман расмий баҳслардаги иштирокига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Футболчининг ўзи ҳозирча расмий тартиб-интизом суриштирувлари борасида баёнот бермаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?