Муроджон Аҳмадалиев 24 ноябрь куни америкалик боксчига қарши рингга чиқади

  • 09 ноябрь 2018, 15:01
  • 1 586
  • Спорт
  • Муроджон Аҳмадалиев 24 ноябрь куни америкалик боксчига қарши рингга чиқади
    Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги бешинчи жангини 24 ноябрь куни АҚШда ўтказади.

    Атлантик Ситидаги «Hard Rock Hotel & Casino» аренасида ўтказиладиган жангда Аҳмадалиевга америкалик чарм қўлқоп устаси Исак Зарате рақиблик қилади. Муроджон ушбу жангда ўзининг WBA InterContinental камарини ҳимоя қилади. У август ойида чилилик боксчига қарши рингга кўтарилиб, рақибини биринчи рауддаёқ нокаутга учратган эди.

    Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингдаги фаолияти давомида 4 маротаба рингга чиқиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларнинг 3 тасини нокаут эвазига қўлга киритган.

    Зарате эса 22 та жанг ўтказиб, 16 та ғалабага эришган. 3 та жангда мағлуб бўлган. Яна 3 та жангда эса дуранг қайд этган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Муроджон Аҳмадалиев 24 ноябрь куни америкалик боксчига қарши рингга чиқади