Исроил Мадримов ҳам профессионал боксда. Шу ойда илк жангини ўтказади

1 дақиқа ўқиш4.8K
Исроил Мадримов ҳам профессионал боксда. Шу ойда илк жангини ўтказади
Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби Исроил Мадримов фаолиятини профессионал боксда давом эттирадиган бўлди. У Россиянинг «Мир бокса» промоутерлик компанияси билан келишувга эришган.

«Ҳурматли дўстлар, мен фаолиятимда муҳим қадам ташлаганимни ва профессионал боксга ўтишимни мамнуният билан эълон қилмоқдаман. Бу борада кўплаб таклифлар олдим ва проф боксда ўз келажагимни ишонишим мумкин бўлган «Мир бокса» ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга қарор қилдим. Бундай имкониятга эга бўлганимдан жуда хурсандман ва бундан миннатдорман», – деди Исроил Мадримов.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов Индонезия мезбонлик қилган XVIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори вазифасини бажарган ва мусобақада олтин медалга эга чиққанди.

Исроил профессионал боксдаги дебют жангини 24 ноябрь куни Атлантик-Сити шаҳрида ўтказади. Ўша куни унга Виктор Эрнандес рақиблик қилади. Эрнандес профессионал боксда 12 та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (6 та жангда нокаут эвазига), 2 маротаба мағлубиятга учраган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?