21:03 / 10.11.2018
3 568

«Навбаҳор» Наманганда «Бунёдкор»дан устун келди

«Навбаҳор» Наманганда «Бунёдкор»дан устун келди
Ўзбекистон чемпионатининг 30-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Бунёдкор» учрашуви ўз ниҳоясига етди. Наманганда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув тенг курашлар остида ўтди ва икки томонда ҳам бир қатор қулай имкониятлар юзага келди. Учрашувнинг 64-дақиқасида мезбонлар пенальти ишлаб олишди. 11 метрлик жарима зарбасини Рўзимбой Аҳмедов аниқ бажариб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа, ушбу баҳсда мезбонлар ғалаба қозонишди.

Суперлига, 30-тур

«Навбаҳор» – «Бунёдкор» 1:0 (0:0, 1:0)
Гол:
1:0 – 64, пенальти Аҳмедов.

«Навбаҳор»: 45.Акбар Тўраев, 5.Игорь Голбан, 6.Остон Ўрунов, 8.Аюбхон Номанов, 9.Дилшод Жабборов (с), 10.Азизбек Турғунбоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзамжон Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (17. Сардор Сулаймонов, 83), 24.Давронбек Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов.

«Бунёдкор»: 32.Суҳробжон Султонов, 2. Рустам Ашурматов, 4.Акромжон Комилов, 5.Дилшод Жўраев, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8.Жавлон Иброҳимов (с), 9. Шаҳзодбек Нурматов (14. Миржаҳон Мирахмадов, 78), 11. Муроджон Тошматов, 18. Сардор Собирхўжаев, 20. Мирғиёс Сулаймонов (99. Филипп Раевац 82), 77. Азизбек Ҳайдаров (44. Миржамол Қосимов, 62).

Огоҳлантиришлар: Ҳайдаров 8, Аҳмедов 8, Ҳошимов 48, Комилов 63, Иброҳимов 76.
Четлатиш: Иброҳимов 90+2.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Навбаҳор» Наманганда «Бунёдкор»дан устун келди